ПИСТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КИЧИК ЛИНИЯСИ

ПИСТА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КИЧИК ЛИНИЯСИ

Asia Star Uzbek-Chinese Trading House

Ушбу линия янги иш бошлаётган тадбиркорлар учун жуда қулай ва арзон. Бу дасгоҳлар ёрдамида писта ва ерёнғоқни пишириб, қадоқлаш мумкин. Ушбу кичик линия бир соатда ўртача 25 кг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бизнинг мутахасислар айнан сиз учун бу йўналишни иқтисодий тарафдан ўрганиб чиқишди. Мутахасисларимизнинг фикрларига кўра, шу ускуналар ёрдамида пишириб, қадоқланган 40 грамли писта учун ўртача 440 сўм пул сарф қилинар экан.

Қуйидаги кўрсатилган жадвалда бир соатда 500 дона қадоқланган маҳсулот учун сарф харажатлар кўрсатилган:

Бу ҳисоб китоблар бир ойда 24 иш куни, 10 соатдан ишланган вақтда, ишлаб чиқариш жойи ўзингизники бўлган ва солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда чиқарилди. Демак, шу ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиб, шижоат билан меҳнат қилса бир ойда 60.000.000 сўмгачан соф даромад кўриш мумкин! Барча ишлаб чиқарган маҳсулотларингизни режадагидек сотолсангиз шу даромадни ишлаб топиш мумкин. Савдо-сотиқ яхши бўлиши учун эса сифатли, чиройли қадоқли ва арзон нархли маҳсулот чиқариб, рекламадан самарали фойдаланиш керак.

Ушбу ускуна писта ва ерёнғоқ маҳсулотларини пишириш учун мўлжалланган.

Пистани қадоқлаш учун ўлчаб бериш мосламаси. Ушбу мослама универсал бўлиб, қуруқ ва кукунсимон барча маҳсулотларни 2 грамдан 1000 грамгачан ўлчаб беради!

Ушбу ускуна универсал бўлиб, хар хил турдаги маҳсулотларни қадоқлаш учун мўлжалланган. Ушбу ускуна асосан уч тарафи ёпиқ бўлган полителен ва алюмин қобиғи бўлган муқоваларнинг ичига ҳаво тўлдириб ёпиб беради. Хусусан, ушбу ускуна ёрдамида писта, ерёнғоқ, майиз, ёнғоқ, данак, туршак, қуритилган мевалар, чипс, бодроқ, қуруқ чой, туз, кир ювиш кукунлари ва бошқа турдаги кўплаб маҳсулотларни қадоқлаш мумкин. Бу қурилма қадоқлаш билан бир вақтда қадоқ устига ишлаб чиқарилган санани ҳам қўйиб беради. Қадоқ ичига тўлдирилган ҳаво қатлами эса маҳсулотни майдаланиб кетишини олдини олади ҳамда ташқи кўринишга ўзгача кўрк беради.

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!