ЧИПС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КИЧИК ЛИНИЯСИ

ЧИПС ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КИЧИК ЛИНИЯСИ

Asia Star Uzbek-Chinese Trading House

Ушбу линия картошка, олма ва лавлагидан чипс ишлаб чиқариш учун ихтисослашган. Ушбу кичик линия бир соатда ўртача 50 кг маҳсулот ишлаб чиқариш имкониятига эга. Бизнинг мутахасислар айнан сиз учун бу йўналишни иқтисодий тарафдан ўрганиб чиқишди. Мутахасисларимизнинг фикрларига кўра, битта қадоқланган картошкали чипс учун ўртача 589 сўм, олмали чипс 566 сўм ва лавлагили чипс учун 524 сўм пул сарф қилинар экан.

100 кг сабзавот ёки мевадан маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарф харажатлар жадвали:

Бу ҳисоб китоблар ишлаб чиқариш жойи ўзингизники бўлган, транспорт ва солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда чиқарилди. Демак, шу ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиб, шижоат билан меҳнат қилса бир ойда 100.000.000 сўмгачан соф даромад кўриш мумкин! Агар маҳсулотингизни экспорт қила олсангиз, даромадингиз 4 бараваргачан ошиши мумкин! Янги иш бошлаётган тадбиркорлар учун бу жуда қулай, арзон ва самарали йўналиш ҳисобланади!!! 

Албатта режадаги даромадни топиш бу жуда қувончли хол. Аммо бундай даромад топиш учун кўп меҳнат қилиш керак ва асосийси ишлаб чиқарган маҳсулотингизни сота олишингиз керак! Ишлаб чиқарувчи учун энг асосий муаммолардан бири бу маҳсулотини сотишдир. Қийинчиликлардан қўрқмай, шижоат билан шу ишга киришишни истаган тадбиркорлар учун қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз!!!

Ушбу ускуна картошка, лавлаги, олма ва бошқа сабзавотларни пўстини тозалаш учун мўлжалланган. Ускуна тўлиқ зангламайдиган металдан ясалган бўлиб, ундан фойдаланиш жуда осон. 

Ушбу ускуна картошка, сабзи, лавлаги, туруп, пиёз, шолғом ва бошқа сабзавотлар ҳамда айрим меваларни керакли ўлчамда кесиб бериш учун мўлжалланган. Ускуна тўлиқ зангламайдиган металдан ясалган.

Бу мослама картошка ва бошқа маҳсулотларни ёғда қовуриб, пишириш учун мўлжалланган.

Ушбу ускуна универсал бўлиб, хар хил турдаги маҳсулотларни қадоқлаш учун мўлжалланган. Ушбу ускуна асосан уч тарафи ёпиқ бўлган полителен ва алюмин қобиғи бўлган муқоваларнинг ичига ҳаво тўлдириб ёпиб беради. Хусусан, ушбу ускуна ёрдамида писта, ерёнғоқ, майиз, ёнғоқ, данак, туршак, қуритилган мевалар, чипс, бодроқ, қуруқ чой, туз, кир ювиш кукунлари ва бошқа турдаги кўплаб маҳсулотларни қадоқлаш мумкин. Бу қурилма қадоқлаш билан бир вақтда қадоқ устига ишлаб чиқарилган санани ҳам қўйиб беради. Қадоқ ичига тўлдирилган ҳаво қатлами эса маҳсулотни майдаланиб кетишини олдини олади ҳамда ташқи кўринишга ўзгача кўрк беради.

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!