БИЗ ҲАҚИМИЗДА

БИЗ ҲАҚИМИЗДА

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Оборудование из Китая, Линии производства в Ташкенте - Узбекистан

“ASIA STAR” Ўзбек-Хитой Савдо Уйи 2014 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси худудида фаолият олиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида олиб борилган машаққатли ва шу ўринда самарали фаолиятимиз натижасида мижозларимизнинг сони бугунги кунда 50 мингтага етди. Биз бу қисқа давр ичида Ўзбекистонда бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича йирик корхона сифатида шаклландик. Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида, 2018 йилда “ASIA STAR” Тошкент шаҳрида ўзининг янги оффиси ва савдо залига эга бўлди ҳамда таклиф этиладиган хизматлар ва қулайлик сони бир қанчага кўпайди.

📚 Хитой Халқ Республикаси худудида жойлашган ишончли, кўп йиллик тажрибага эга бўлган корхона ва ташкилотларни аниқлаб, уларнинг фаолиятларини ўрганиш. 

💰 Хитойнинг йирик корхоналарини Ўзбекистон Республикаси худудига инвестициялар киритиб, қўшма корхоналар ташкил қилишларига кўмак бериш. 

💼 Ўзбекистон Республикаси тадбиркорларини Хитой корхоналари билан хамкорлик қилишлари учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш. 

🚚 Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Хитойга экспорт қилиш. 

🔍Мижозларнинг талабларига кўра, барча турдаги ускуналар, ишлаб чиқариш линиялари, хомашё ва замонавий технологияларни топиб бериш, Республикамиз худудига олиб келиш. 

👷 Божхона ва барча хужжатларни расмийлаштириш. 

👷 Келтирилган ускуна ва ишлаб чиқариш линияларини ўрнатиб, ишлатиб бериш.

👔 Янги технологияларни жалб қилиш учун Хитойдан мутахасисларни келтириш.

📖 Ўзбекистондаги тадбиркор ва мутахассисларни замонавий технологияларни ўрганишлари учун Хитой Халқ Республикасида жойлашган корхоналарга малака оширишга юбориш. 

Компаниямизнинг асосий мақсади – мижозларга керакли ва фойдали бўлиш, шахсий бизнесини қуришга амалий ёрдам кўрсатиш, ҳаражатларни ихчамлаштириш ва имкон қадар манфаатли алоқаларни ўрнатишдир.

“ASIA STAR” томонидан ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда олиб борилган кенг фаолияти натижада, кўплаб қўшма корхоналар ташкил этилди, ишлаб чиқариш линиялар ўрнатилди, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун ускуналар олиб келтирилди, маҳаллий маҳсулотлар Хитойга экспорт қилинди, Ўзбекистонлик тадбиркорларни Хитой Халқ Республикасидаги турли корхоналарга малака ошириш учун юборилди.

Хитойдан замонавий ва мукаммал, энг муҳими мижозларнинг талабига мос ускуна ва хом-ашёларни етказиб бериш мақсадида, жаҳон бозорида ўзининг ижобий тавсияларига эга Хитойнинг энг зўр ускуна ишлаб чиқарувчи корхоналар билан шериклик муносабатлари ўрнатилди.

Бизга мурожаат қилинг, ва биз бизнесингизни фаолиятини такомиллаштириш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз! Бизнинг маслаҳат марказимиз Сизнинг барча саволларингизга жавоб беради.



Report Page