ТЕТРОПАК ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

ТЕТРОПАК ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" -  Линия упаковки и розлива Тетрапак

Ушбу ускуна ярим автомат бўлиб, суюқликларни қадоқлаш учун мўлжалланган. Хусусан, ускуна ёрдамида сут, қатиқ, шарбатлар ва бошқа турдаги ичимликларни қадоқлаш мумкин. Қадоқнинг усти қатлами қоғоз бўлиб, ички қисмига алюмин қоплами ёпиштирилган. Бу туркумдаги қадоқлар ичидаги суюқликни ташқи муҳитдан яхши химоя қилади ва маҳсулот сақлаш муддатини бир неча бор оширади. Ускуна тўлиқ зангламайдиган металдан ясалган. Сифати кафолатланган!

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!