КОМБИКОРМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

КОМБИКОРМ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линии по производству гранулированного комбикорма

Ушбу линия ёрдамида қора мол, от, қўй, балиқ ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқарилади. Комбикорм - буғдой, чигит, шоли, кунгабоқар ва бошқа турдаги турли ўтларнинг аралашмаларидан талабга қараб тайёрланади. Ушбу линия соатига ўртача 1,5-2 тонна юқори сифатли озуқа ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

  • Талаб қилинадиган майдон: 200 м2
  • Ишчилар сони: 4 нафар

Комбикорм ишлаб чиқариш линияси қуйидаги ускуна ва мосламалардан иборат: дробилка, миксер, шнекли узатгич, гранулятор, совитиш мосламаси, қадоқлаш ускунаси, ковшли элеватор ва бункерлар.

  •  1,5-3 мм балиқлар учун
  •  2-4 мм жўжа ва товуқлар учун
  •  2-5 мм қуёнлар учун
  •  4-8 мм қўй ва қорамол учун

КОВШЛИ ЭЛЕВАТОР - 2 ДОНА

Линия таркибида фақат бир дона қолип берилади. Қўшимча қолиплар мижознинг талаблари асосида буюртма қилинади. Қўшимча хар бир қолипнинг нархи 1200 АҚШ доллари.

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Ушбу лойиҳадаги ускуналар сони бино ўлчамлари ва мижоз талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Нархлар мижоз учун қилинган лойиҳа асосида ўзгаради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Ўрнатиб ва ишлатиб бериш;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.



Report Page