ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ ЛИНИЯСИ

ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ ЛИНИЯСИ

Торговый центр оборудования "Asia Star"

Фақатгина пресс орқали сиқиш йўли билан ўсимлик ёғи олувчи корхоналарда 12% гача ёғ миқдори кунжарада қолиб кетиши ва ёғ исроф бўлиши аниқланган. Бундан ташқари ем учун ишлатиладиган кунжаранинг таркибида ёғ миқдорининг кўп бўлиши чорва моллари ўсишига ножўя таъсир кўрсаташи ҳам маълум. Шу сабабли, ҳукуматимиз томонидан ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, экстракция орқали ёғ олиш ва кунжара таркибидаги ёғ миқдорини камайтириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.

Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олиб, савдо марказимиз ёғ-мой корхоналарига бир кунда 500 кгдан 30 тоннагача кунжарани экстракция қилувчи линияларни таклиф этади. 

Маълумки, экстрактордаги асосий жараён - бу прессдан чиққан кунжарани органик ишқорларда, асосан бензин, спирт, гексан, ацетон билан ювиш орқали ёғ ажратиб олишдир. Экстракция цехларида асосан 60°C ҳароратда махсус бензиндан фойдаланилади, чунки уни ёғдан учириш осон кечади. Экстракция натижасида ёғ аралашмаси мисцелла ва ёғсизлантирилган тахтакунжара (шрот) ажратиб олинади.

Экстрактордан мисцелла ва тахтакунжара аввал механик қоришмалардан тозалаш учун фильтрга жўнатилади. Сўнг улар таркибидаги бензинни учириш учун тостерга ўтказилади. Бу дистилляция жараёни бўлиб икки қисмдан иборат. Аввал 80-90°C ҳароратда ёғ концентрацияси 75-80% етказилади. Сўнг 110-120°C вакуум ҳолатида кучли буғ ёрдамида ишлов берилади. Бу жараёндан сўнг ёғ ва тахтакунжарадаги бензин тўлиқ йўқолади, яъни хиди ҳам қолмайди. Экстракциядан ўтган тахтакунжарадаги ёғ миқдори 0,8-1,2% ни ташкил этади.


  • Буғ сарфи (босим 6 кгс / см2): 280 кг / 1 тонна материалга
  • Сарфланадиган қувват: 11 кВт*с / 1 тонна материалга
  • Ишқор сарфи 3-4 кг / 1 тонна материалга
  • Сув сарфи 25 кг / 1 тонна материалга

Линияси қуйидаги ускуналардан иборат:


  • Юқоридаги нархлар 15% ҚҚС сиз кўрсатилган.
  • Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
  • Ўрнатиб ишлатиб бериш хизматлари келишилган холда! 

  • Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта, пул ўтказиш йўллари билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
  • Мазкур линияни келишувга кўра лизинг асосида ҳам харид қилишингиз мумкин!
  • Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.