Бир турист Ўзбекистонда қанча харажат қилади?
manba: uz24.uzДавлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда, республика бўйича туризм хизматлари экспортининг асосини ташкил қилувчи ўртача бир турист харажатларини қайта кўриб чиқиш учун танланма сўровномалар ўтказилмоқда.
Мазкур танлама сўровномалар 4 июнь куни бошланиб, Тошкент халқаро аэропортида, Тошкент шимолий темир йўл вокзалида ҳамда асосий чегара божхона постларида амалга оширилмоқда.
Сўровнома шу йилнинг 30 июнига қадар давом этади.