ТОВУҚЛАРНИ (БРОЙЛЕР) ЕРДА ЕТИШТИРИШ УЧУН ФЕРМА

ТОВУҚЛАРНИ (БРОЙЛЕР) ЕРДА ЕТИШТИРИШ УЧУН ФЕРМА

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Оборудования для напольного содержания бройлеров

Агар фабрикангиз паррандаларни анъанавий тарзда - ерда ўстиришга мослашган бўлса, Сизга озиқлантириш ва суғориш учун қуйидаги замонавий мосламалар зарур бўлади.

Биз таклиф этаётган замонавий озиқлантириш ва суғориш мосламалари юқори сифатли бирламчи хом-ашёдан тайёрланган. Ушбу мосламалар бройлерларни сифатли ва самарали озиқлантириш ва суғориш имконини беради. Бройлерларнинг сони ва катталигига қараб озуқа ва сув идишининг чуқурлиги, жойлашиши ҳамда озуқа ҳажмини автоматик тарзда ўзгартириш мумкин. Бу эса етиштириш жараёнини тўлиқ назорат остида бўлишини таъминлайди.

Ушбу лойиҳа қуйида келтирилган бино ўлчамлари учун мўлжалланган:

- Узунлиги: 80м

- Эни: 14 м

- Баландлиги: 3.5м

- 12 та товуқ * 1м² = 13440 та товуқ

Бу мослама ёрдамида товуқларга озуқа автоматик тарзда етказиб берилади

Бу мослама ёрдамида товуқларга сув ва суюқ дорилар етказиб берилади.

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Ушбу лойиҳадаги ускуналар сони бино ўлчамлари ва мижоз талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Нархлар мижоз учун қилинган лойиҳа асосида ўзгаради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Ўрнатиб ва ишлатиб бериш;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.