ПАРРАНДАЛАР УЧУН КУШХОНА (1500 дона/соат)

ПАРРАНДАЛАР УЧУН КУШХОНА (1500 дона/соат)

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линия по убою и переработке птицы

Ҳозирда юртимизда парранда гўштига бўлган талаб мунтазам равишда ортиб бормоқда. Ушбу талабни қондириш учун юртимизда кўплаб паррандачилик фермалари ташкил этилмоқда. Ушбу фермаларда етиштирилган товуқларни қисқа вақт ичида сўйиб, харидорларга етказиш керак. Бир кунда бир неча минг дона товуқларни сўйиш ва тозалаш анча машаққатли иш ҳисобланади. Бу жараённи сифатли ва тез бажариш учун автоматлашган линиялар керак бўлади. Биз қуйида ана шундай автоматлашган линия лойиҳасини тақдим этамиз.

Ушбу линия товуқларни тайёрлаш, патидан тозалаш, сўйиш ва ичакларни тозалаш , совитиш хамда қадоқлаш бўлимларидан иборат:

Тайёрлаш бўлимида паррандалар конвейерга илинади. Сўнгра ҳушсизлантириш ва жонсизлантириш жараёнларидан ўтказилади.

 Осма конвейер тизими

Паррандалар осма конвейерга илинади. Конвейер паррандаларни линиядаги барча жараёнлардан ўтказади.

 Электр токи ёрдамида беҳуш қилувчи ускуна

Ушбу ускуна паррандаларга сув орқали электр токи ўтказади ва уларни ҳушсизлантиради. Ускунанинг сув сатҳи ва электр ток частотаси пульт ёрдамида бошқарилади.

 Қон чиқариш бўлими

Парранда гўштини “ҳалол“ сертификати стандартлари талабларига мос келиши учун ушбу бўлимда ишчилар ҳар бир товуқнинг бўйин қисмига пичоқ уришдан аввал “диний сўзларни“ айтишлари керак.

Ушбу бўлимда паррандалар иссиқ сув ва буғ ёрдамида юмшатилиб, махсус мосламалар ёрдамида патидан тозаланади.

Иссиқ сув ва буғ билан юмшатиш ускунаси

Ушбу ускуна паррандаларни патдан тез ва осон тозалаш учун ёрдам беради. Ускуна ёпиқ конструкцияга эга бўлиб, ҳарорати автоматик тарзда назорат қилинади.

Паррандани патидан тозалаш ускунаси

Ускунанинг икки томонидан 10 донадан дисклар ўрнатилган бўлиб, паррандани патдан тўлиқ тозалаш имконини беради. Ускуна сув ўтказмайдиган нейлон қоплама билан ўралган.

Ушбу бўлимда паррандаларнинг бош қисми ва панжалари кесилади, ичаклардан тозаланиб тайёр маҳсулот ҳолатига келтирилади.

ⓐ Парранданинг бош қисмини кесиш мосламаси

ⓑ Тозалаш лотоги

Ушбу лоток устида паррандаларнинг ичаклари қўл ёрдамида тозаланади.

ⓒ Гўштни ювиш ускунаси

Ушбу ускуна ёрдамида парранда гўшти тўлиқ ювилади ва тозаланади.

ⓓ Панжаларни кесиб ташлаш ускунаси

ⓔ Парранда панжаларини тушириб юбориш ускунаси

ⓕ Конвейер илмоқларини дезинфекция қилиш ускунаси

Ушбу ускуна конвейер илмоқларини ювади ва дезинфекция қилади. Ювилган илмоқлар жараённи қайтадан бошлаш учун конвейер бошига қайтади.

ⓖ Ички аъзоларни тозалаш ускунаси

Ушбу ускуна парранданинг ички аъзоларини тозалаш ва ажратиш имконини беради.

Ошқозонни ажратиб олиш ускунаси

Ушбу ускуна парранданинг ошқозонини ажратиб олади. Парранданинг ички аъзолари ем ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун юборилади.

Гўшт совуқ сув ёрдамида тозаланади ва совитилади. Шундан сўнг бутунлигича ёки тақсимланиб қадоқланади.

ⓐ Паррандаларни ювиш ва совитиш мосламаси

ⓑ Паррандаларни сувдан ажратиш қурилмаси

ⓒ Кесиш, тақсимлаш ускунаси

ⓓ Қадоқлаш учун стол

ⓔ Конвейер лента

ⓕ Вакуум қадоқлаш ускунаси

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Ушбу лойиҳадаги ускуналар сони бино ўлчамлари ва мижоз талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Нархлар мижоз учун қилинган лойиҳа асосида ўзгаради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Ўрнатиб ва ишлатиб бериш;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.



Report Page