ТОВУҚЛАРНИ (БРОЙЛЕР) ҚАФАСДА ЕТИШТИРИШ УЧУН ФЕРМА

ТОВУҚЛАРНИ (БРОЙЛЕР) ҚАФАСДА ЕТИШТИРИШ УЧУН ФЕРМА

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Оборудование для клеточного содержания бройлеров

Бройлерларни қафасда етиштириш - парранданинг соғлиғини назорат қилиш ҳамда юқори самарадорликка эришиш имконини беради.

Маълумки бройлерларни етиштиришда қатъий тартибда иш олиб бориш зарур. Бунда инсон фактори таъсирини камайтириш учун озиқлантириш, суғориш ва ёритиш тизимларини автоматлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шуларни инобатга олиб, Сизга бройлер жўжаларини етиштириш учун тўлиқ автоматлашган замонавий қафаслар ва технологик мосламаларни тақдим этамиз.

Ушбу лойиҳа қуйида келтирилган бино ўлчамлари учун мўлжалланган:

- Узунлиги: 80м

- Эни: 8м

- Баландлиги: 3.5м

Бизнес рентабеллигини ошириш учун қафаслар катта юкни кўтариши, шаклини ўзгартирмаслиги ва узоқ муддат хизмат қилиши зарур. Биз томондан таклиф этилаётган қафаслар мустаҳкам материалдан ясалган ва барча керакли мосламалар билан жиҳозланган.

Бу мослама ёрдамида қафасдаги товуқларга озуқа автоматик тарзда етказиб берилади.

Бу мослама ёрдамида товуқларга сув ва суюқ дорилар етказиб берилади.

Ушбу мослама ёрдамида қафасдаги товуқларнинг чиқиндилари автоматик тарзда тозаланади.

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Ушбу лойиҳадаги ускуналар сони бино ўлчамлари ва мижоз талабидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин. Нархлар мижоз учун қилинган лойиҳа асосида ўзгаради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Ўрнатиб ва ишлатиб бериш;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.



Report Page