СУВОҚ ҚИЛИШ УСКУНАЛАРИ

СУВОҚ ҚИЛИШ УСКУНАЛАРИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" -Машина для нанесения штукатурки

Жадаллик билан ривожланаётган янги технологияларнинг қурилиш соҳасига кириб келиши кенг қулайликлар яратмоқда. Хусусан, оғир жисмоний меҳнатни енгиллаштирувчи механизациялаштирилган сувоқ ускуналари бугунги кунда катта талабга эга бўлмоқда. Ушбу ускуналар ишчи кучини тежаган ҳолда катта қурилиш майдонларидаги сувоқ ишларини қисқа муддатда бажариш имконини беради. Қуйида Сизга икки турдаги автоматлашган сувоқ ускуналарини тақдим этамиз.

Цемент сепиш ускунаси аралаштирувчи винт, шнекли насос ва пуркаб бериш ускунасидан иборат бўлиб, 2 ммгача бўлган қуйқали аралашмаларни сепиб бериш имкониятига эга. Тайёр аралашган қоришма ҳаво компрессори ёрдамида узатувчи шлангдан пуркаб бериш мосламасига етказиб берилади. Ушбу ускуна ёрдамида ёпишқоқ аралашмалар, хусусан, елим, шпаклевка, бўёқ ва бошқа шу каби маҳсулотларни пуркаш учун ишлатса бўлади. 

Ушбу ускуна деворни сувоқлаш учун вертикал ҳолатда ҳаракатланади. Ускуна юқорига ва пастга тебранган ҳолда ҳаракатланган пайтида тайёр қоришмани деворга суриб, теккислаб боради. Натижада девор 2 ммдан 30 ммгача бўлган қалинликда текис қатлам билан қопланади. Ускунани ўрнатиш қисқа вақтни олганлиги сабабли, белгиланган сувоқ ишлари тез амалга оширилади. 

Аралаштириб бериш мосламаси сувоқ қилиш ускуналари учун қоришма тайёрлаб беради.

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Белгиланган барча солиқлар;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
  • Бож тўловлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Ускуналарни ўрнатиш ва ишлатиб бериш хизматлари келишилган ҳолда қўшимча маблағ ҳисобига амалга оширилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.