ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ ЛИНИЯСИ

ЁҒ ЭКСТРАКЦИЯ ЛИНИЯСИ

Marhamah Trade

Фақатгина пресс орқали сиқиш йўли билан ўсимлик ёғи олувчи корхоналарда 12% гача ёғ миқдори кунжарада қолиб кетиши ва ёғ исроф бўлиши аниқланган. Бундан ташқари ем учун ишлатиладиган кунжаранинг таркибида ёғ миқдорининг кўп бўлиши чорва моллари ўсишига ножўя таъсир кўрсатиши ҳам маълум. Шу сабабли, ҳукуматимиз томонидан ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, экстракция орқали ёғ олиш ва кунжара таркибидаги ёғ миқдорини камайтириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинди.
Юқоридаги ўзгаришларни инобатга олиб, савдо марказимиз ёғ-мой корхоналарига бир кунда 500 кгдан 30 тоннагача кунжарани экстракция қилувчи линияларни таклиф этади.
Маълумки, экстрактордаги асосий жараён - бу прессдан чиққан кунжарани органик ишқорларда, асосан бензин, спирт, гексан, ацетон билан ювиш орқали ёғ ажратиб олишдир. Экстракция цехларида асосан 60°C ҳароратда махсус бензиндан фойдаланилади, чунки уни ёғдан ўчириш осон кечади. Экстракция натижасида ёғ аралашмаси мисселла ва ёғсизлантирилган тахтакунжара (шрот) ажратиб олинади.
Экстрактордан мисселла ва тахтакунжара аввал механик қоришмалардан тозалаш учун фильтрга жўнатилади. Сўнг улар таркибидаги бензинни ўчириш учун тостерга ўтказилади. Бу дистилляция жараёни бўлиб икки қисмдан иборат. Аввал 80-90°C ҳароратда ёғ концентрацияси 75-80% етказилади. Сўнг 110-120°C вакуум ҳолатида кучли буғ ёрдамида ишлов берилади. Бу жараёндан сўнг ёғ ва тахтакунжарадаги бензин тўлиқ йўқолади, яъни ҳиди ҳам қолмайди. Экстракциядан ўтган тахтакунжарадаги ёғ миқдори 0,8-1,2% ни ташкил этади.

  • Буғ сарфи (босим 6 кгс / см2): 280 кг / 1 тонна материалга
  • Сарфланадиган қувват: 11 кВт*с / 1 тонна материалга
  • Ишқор сарфи 3-4 кг / 1 тонна материалга
  • Сув сарфи 25 кг / 1 тонна материалга

Линияси қуйидаги ускуналардан иборат:

Report Page