ЯРИМ АВТОМАТ ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

ЯРИМ АВТОМАТ ҚАДОҚЛАШ УСКУНАСИ

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" -  Конвейерный запайщик пакетов

Ушбу ускуна универсал бўлиб, хар хил турдаги маҳсулотларни қадоқлаш учун мўлжалланган. Ушбу ускуна асосан уч тарафи ёпиқ бўлган полителен ва алюмин қобиғи бўлган муқоваларнинг ичига ҳаво тўлдириб ёпиб беради. Хусусан, ушбу ускуна ёрдамида писта, ерёнғоқ, майиз, ёнғоқ, данак, туршак, қуритилган мевалар, чипс, бодроқ, қуруқ чой, туз, кир ювиш кукунлари ва бошқа турдаги кўплаб маҳсулотларни қадоқлаш мумкин. Бу қурилма қадоқлаш билан бир вақтда қадоқ устига ишлаб чиқарилган санани ҳам қўйиб беради. 

Қадоқ ичига тўлдирилган ҳаво қатлами эса маҳсулотни майдаланиб кетишини олдини олади ҳамда ташқи кўринишга ўзгача кўрк беради. Янги иш бошлаётган тадбиркорлар учун бу жуда қулай, арзон ва сифатли ускуна ҳисобланади!!!

Тўлов турлари: нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан (тўловлар Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги-сўмда қабул қилинади).

Шунингдек мижозларимизнинг талабларига кўра, агар уларнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини қиламиз!

Бизнинг манзил Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, М.Уйғур кўчаси, 143-уй. Кўкча масжиди яқинида!