Юқори самарали сублимацон принтер

Юқори самарали сублимацон принтер

ТОРГОВЫЙ ЦЕНТР ОБОРУДОВАНИЯ "ASIA STAR" - СУБЛИМАЦИОННЫЕ ПРИНТЕРЫ MIMAKI

JV150 принтерлари расмни кейинчалик полиэстр (пролиэфир) тўқимачиликка ўтказиш учун термал ўтказувчан (термотрансфер) қоғозига сублимация чоп этиш учун мўлжалланган. Кичик ва ўрта корхоналар учун энг машхур ва иқтисодий самарали ечим. Принтерлар битта платформада яратилган ва мос равишда битта ва иккита чоп этиш бошлари билан жихозланган.


MIMAKI - JV150-160 принтерининг чоп этиш кенглиги 160cм бўлиб, ташқи ва ички реклама, автомобиль графикаси, қадоқлаш ва ёрлиқ, кўргазма ҳамда транспорт рекламаларида кенг фойдаланиш учун ихтисослашган.

Ушбу серияли принтерлар босма сифатини назорат қилиш тизими ҳамда юқори маҳсулдорлик ва оператор учун қулайликларни таъминлайдиган янги техник функцияларни ўз ичига олади.


  • медия хусусиятлари
  • CMYK рангли конфигурация
  • иқлим шароитлари 
  • мураккаб рангли қоплама 
  • бошларни вақти-вақти билан тозалаш 
  • тўқ ва оқ ранглар қанчалик кўп бўлса, сиёҳ истеъмоли шунча катта

Демак, турли шароитларга асосланиб, Mimaki JV150 даги сиёҳ сарфи ўртача 8-15 мл /м² ни ташкил этади. Босма маҳсулотлар нархини ҳисоблашда 15 мл / м² сиёҳ оқими ставкасидан фойдаланинг.

  • Кафолат 1 йил, шу жумладан чоп этиш бошларига, ресурс чеклов йўқ.
  • Ишлаб чиқариш саноатини бошланғич даражасидаги энг яхши "нарх-сифат" нисбати.
  • Сўнги 5 йил ичида Россия бозорида энг машхур модель.
  • Узоқ муддатли, ишончли ва вақт синовидан ўтган EPSON DX7 чоп этиш бошлари.

Кафолат ва кафолатдан кейинги хизмат кўрсатиш шартлари.

Ускунани ишга тушириш ва фойдаланишни ўргатиш курси (принтернинг ишлаш асослари) ускуна нархига киритилади ва 2-4 кун ичида ишга тушириш пайтида ўргатилади. Муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолатланган таъмирлаш ишлари ишлаб чиқарувчининг айби билан содир бўлган бўлса, бепул амалга оширилади. Бунда муҳандиснинг йўл ҳаражатлари ва турар жой хизмати алоҳида тўланади.

Кафолат даври ўтганидан сўнг хизматлар сервис марказининг нархлар рўйхатига асосан тўланади.


Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади.

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.