Халқ таълими вазири Сирдарё вилояти фан методистлари ва ижодкор ўқитувчилар билан учрашди

Халқ таълими вазири Сирдарё вилояти фан методистлари ва ижодкор ўқитувчилар билан учрашди

sirdaryo_xtb

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов билан Гулистон шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими фан методистлари ва мактабларда ишлаётган илғор иш тажрибаларга эга, ишлари республика миқёсида оммалаштирилган ҳамда вилоят таълим муассасаларида ишлаётган дарслик муаллифлари билан учрашув ташкил этилди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Вазир фан методистлари томонидан яратилган методик тавсиялар ва ўқув қўлланмаларини кўздан кечириб, мазкур методик материаллар бўйича ижобий фикрларини билдирди. 

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Учрашув мактабларда таълим сифатини оширишдаги муаммолар, ўқитувчиларни фанлари бўйича билим салоҳияти ҳамда педагогика-психология соҳасида қандай қилинса, самарадорликка эриша олиш муаммоларига қаратилди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Давра суҳбатида фан методистлари хозирги кунда методистларнинг асосий вазифалари, мактаблардаги методбирлашмалар механизмини юргизиш бўйича фикрларини билдиришди.

Илғор иш тажрибада ишлаётган фан ўқитувчилари дарс жараёни билан боғлиқ, жумладан, дарсларни сифатли ташкил этиш, инновациялардан унумли фойдаланиш усуллари, ўқитувчининг ўз устида ишлаши, шахсий малакаларини ошириш борасида муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича таклифларини айтишди. 

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Халқ таълими вазири таълим сифатини оширишда ўқитувчи билими, педагогик маҳорат, компетенциявий ёндашув, психологик тайёргарлик ўқувчиларнинг билимларини оширишидаги асосий мезон бўлишини мисоллар асосида таъкидлади. 

Юқорида танланган таклиф ва муҳокамалар фикрлар асосида чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича топшириқлар берилди.


Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.







Report Page