Халқ таълими вазири Сирдарёда

Халқ таълими вазири Сирдарёда

sirdaryo_xtb

Маълумки, 2020 йил 1 май куни “Сардоба” сув омборидаги техноген вазият туфайли Оқолтин, Мирзаобод, Сардоба туманидаги аҳоли яшаш уйлари, инфраструктура ва ижтимоий объектлар тошқиндан катта зарар кўрган эди. Бугун барча объектларда ишлар якунлангани ва кўп қаватли уйларга аҳолини кўчиб келиши бошланиши муносабати биланЎзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов раҳбарлигидаги Ҳукумат аъзолари Сирдарё вилоятига ташриф буюришди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Сув тошқинидан 4300 нафардан зиёд ўқувчилар таҳсил олган 14 та мактаб ва 2 та мактаб филиали жиддий зарар кўрган эди, республика бюджетидан ажратилган 51,3 млрд. сўм эвазига барча мактаблар таъмирланиб, ўқув йили анъанавий бошланди. Таълим муассасаларига замонавий компьютерлар, мебель, спорт жиҳозлари олиб келинди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов Сардоба туманидаги “Дўстлик” маҳалласида ҳамда Мирзаобод туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида мактаблар тайёргарлиги ҳақида республика оммавий ахборот воситаларига тақдимот берар экан, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади” деган шиор-барча ўқитувчи-педагогларнинг кунлик иш мазмунига айланишини алоҳида қайд этди.

Фото: Сирдарё вилояти ХТБ
Фото: Сирдарё вилояти ХТБ

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.


Report Page