ВАФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ
ТОРГОВЫЙ ЦЕНТР ОБОРУДОВАНИЯ "ASIA STAR" - ПРОИЗВОДСТВЕННАЯ ЛИНИЯ ВАФЛИ - Замонавий линия катта хажмдаги асортиментда юқори сифатли вафли маҳсулотларини ишлаб чиқари учун ихтисослашган. Линия тўлиқ автоматлашган бўлиб, ишчи кучи асосан назорат қилиш учун талаб этилади.
- Ишлаб чиқариш линияси учун жой: 30 метр узунлик, 10 метр энига ва 5 метр баландлик
- Ишчи кучи: 6/7 киши сменага
- Ишлаб чиқариш хажми: 2888 кг/24 соат
- Табиий газ: 0,25-3,5 кг / см2: 0,25-3,5 кг / см2
- Юқори босимли ҳаво: 0,9 м3 / мин / 0,8 Мпа
- Бирламчи маҳсулот ўлчамлари: 470мм × 325мм
- Тўлиқ линия ўлчамлари: 24,3 м × 3 м × 4 м
- Тўлиқ линия оғирлиги: 12 тонна
- Линия буюртма асосида келтирилади. Келиш муддати 3 ой.
- Линияни ўрнатиш вақти: 20 кун
Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:
- Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
- Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;
- Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.
Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!
Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.
Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.