ТСМ ВА ТУРКИЯНИНГ "STRATEJIK DÜŞÜNCE ENSTITÜSÜ" (СТРАТЕГИК ТУШУНЧА ИНСТИТУТИ) БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРНАТДИ

ТСМ ВА ТУРКИЯНИНГ "STRATEJIK DÜŞÜNCE ENSTITÜSÜ" (СТРАТЕГИК ТУШУНЧА ИНСТИТУТИ) БИЛАН ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ ЎРНАТДИ


Анқара шаҳридаги Ўзбекистоннинг Туркия Республикасидаги элчихонасида бўлиб ўтган учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази директори ўринбосари Бобур Бекмуродов ва Стратегик тушунча институти директори Муҳаммет Саваш Кафкасяли иштирок этди. Унда “Тараққиёт стратегияси” маркази Туркиянинг Стратегик тушунча институти билан бир қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилди.

Самарали бўлиб ўтган учрашув якунига кўра, томонлар ҳудудий “ақл марказлари” иштирокида "давра суҳбатлари" ва форумлар ўтказиш, ташқи сиёсат соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб боришга келишиб олишди. Бундан ташқари, ҳукуматлараро учрашувлар доирасида турли соҳалар бўйича таклифлар тайёрлаш, таҳлилий материаллар чоп этиш режалаштирилди. Шунингдек, тажриба алмашиш мақсадида мутахассислар ўртасида стажировкалар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорлик қиладилар.

Маълумот учун, Стратегик тушунча институти нодавлат нотижорат ташкилоти бўлиб, Туркиядаги етакчи таҳлил ва “ақл марказларидан” бири ҳисобланади. Ташқи ва ички сиёсат, иқтисодиёт, медиа ва бошқа кўплаб соҳаларида тадқиқотлар ўтказади. Илмий мақолалар чоп этиб, жамоатчилик фикри сўровлари натижасида ҳукуматга турли масалалар бўйича таклифларини киритиб боради.


"Тараққиёт стратегияси" маркази

матбуот хизмати

http://strategy.uz/fullstory.php?id=250