ПЕНАБЛОК ИШЛАБ ЧИҚАРИБ ҚАНЧА ДАРОМАД КЎРИШ МУМКИН?

ПЕНАБЛОК ИШЛАБ ЧИҚАРИБ ҚАНЧА ДАРОМАД КЎРИШ МУМКИН?

Узбекско-Китайский Торговый Дом "ASIA STAR" - Линия по производству пеноблоков (пенобетона)

Пеноблок бу – пенобетоннинг бўлаклари ҳисобланади.

Кунига 40 м3 пенобетон ишлаб чиқариш ускунасининг нархи бугунги кунда 286.800.000 сўм (ҚҚС сиз)

Ишлаб чиқариш жойининг харажатларини ҳисобга олмаганда 286.800.000 сўм (ҚҚС сиз) инвестиция қилиш талаб этилади.

1 м3 пенобетон ишлаб чиқариш учун сарфланадиган хомашё:

1. Цемент 320кг – 217.600 сўм (1кг 680 сўм)

2. Қум 400кг – 34.000 сўм (1кг 85 сўм)

3. Сув 168 литр – 100 сўм (1 литр 0,45 сўм)

4. Кўпиртирувчи аралашма 1,2 литр – 15.300 сўм (1 литр 12.750 сўм).

Жами:

- 1 м3 учун 267.000 сўм

- 40 м3 учун 10.680.000 сўм

Бир кунлик электр энергия, ишчилар маоши (6 киши), солиқлар, транспорт ва бошқа харажатлар 600.000 сўмни ташкил этади.

Демак бир кунлик 40 м3 пенобетон маҳсулотини ишлаб чиқариш учун жами 11.280.000 сўм пул сарф қилинади.

40 м3 пенобетондан Ўзбекистон бозорида кенг тарқалган ўлчам - 600*300*200мм лик 1111 дона пеноблок хосил бўлади. Шунда бир дона пеноблокнинг тан нархи 10.153 сўмни ташкил этади. 

 Бугунги кунда Ўзбекистонда 600*300*200мм ўлчамдаги пенаблок 15.000-15.500 сўмдан сотилмоқда. Демак хар бир блокдан 4.847 сўмдан 5.347 сўмгачан соф даромад олиш мумкин.

Кунига: 5.385.000-5.940.000 сўм

Ойига: (25 кун) 134.625.000-148.512.000 сўм 

Йилига (12 ой): 1.615.500.000-1.782.000.000 сўмгачан соф даромад олиш мумкин.

Тўғри, биз максимал даражадаги самарадорликни ҳисоблаб чиқдик. Бу самарадорликка эришиш учун анча меҳнат қилиш керак бўлади. 

Ҳисоб-китобларга кўра, агарда сиз юқоридаги кўрсаткичларнинг 20% га эришсангиз ҳам бир йилда ускуналарга қилган сарф харажатингизни чиқариб олиш имкониятига эгасиз. Энг мухими агар сизнинг бизнесингиз Давлат режаларига мос келса, бу - истиқболли келажакдан далолат беради! 

Барча нархлар қўшимча қиймат солиғисиз (НДСсиз) кўрсатилган!

Берилган нархлар қуйидаги ҳаражатларни ўз ичига олган:

  • Asia Star компаниясининг хизмат хақи;
  • Тошкент шаҳридаги омборгача транспорт ҳаражатлари;

Ускуналар учун кафолат 12 ойга тақдим этилади.

Тўлов турлари: Ўзбекистон Республикаси пул бирлиги - сўмда нақд, электрон карта ва пул ўтказиш йўли билан қабул қилинади. Шунингдек, мижозларимизнинг ҳисоб рақамларида ўзларининг ёки Банкдан кредит кўринишида олинган АҚШ валюталари бўлса, Хитой Халқ Республикасидаги корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома ҳамда аккредитив шартномаларини расмийлаштириб берамиз!

Буюртма берилганидан сўнг талабга биноан ускуналарни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва расмийлаштириш муддатларига аниқлик киритилади.

Шу билан бирга, ASIA STAR томонидан бизнес режа ишлаб чиқиш, ТИА (техник-иқтисодий асослаш), маҳсулотни калкуляциясини ҳисоблаб чиқиш, технолог ва ишлаб чиқариш учун хом-ашё топиб бериш хизматлари тақдим этилади.