...
AGROBLOGERАгротехник кураш
Агротехник тадбирлардан, айниқса чидамли навларни танлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини йўқотиш, ерни икки ярусли плуг билан ҳайдаш ва алмашлаб экиш зараркунандаларни зарарини олдини олади.
1. Мош экини уруғини касалликларга қарши экишга 3-5 ой қолганда намлаш усули билан Витавакс 200фф 34% сувли суспензия концентрати (с.сус.к.) препарати билан 5,0 кг/т ёки Фундазол 50% намланувчи кукун - 2,0 кг/т сарфлаб дориланади.
2. Дала шароитида зараркунандаларга қарши кимёвий усулда курашилганда БИ-58 янги 40% эмульсия концентрати (эм.к.) 1,5-2,0 л/га, Каратэ 5% эм.к.- 0,51,2 л/га ёки Фуфанон 57% эм.к. препаратларини каналар, ширалар, трипслар, оққанотлар, парвоналар, мевахўрларга; Омайт 57%, эм.к. препаратини ўргимчакканнага; Суперкил 25% эм.к. препаратини парвоналар ва мевахўрларга қарши қўллаш тавсия этилади.
3. Экинни ўсув даврида олтингугуртли дорилар: оҳакни олтингугуртли қайнатмаси (ИСО) ни 0,5-10С градусли қуюқлиқда қўллаш ёки олтингугурт талқонини гектарига 20-30 кг/га меъёрда чанглаш уншудринг касаллиги ва ўргимчакканнани ривожланишини олдини олади.
4. Зараркунанда ва касалликларга қарши бошқа руҳсат этилган препаратларни ҳам қўллаш мумкин. Пестицидлари билан ишлашда техник хавсизлиги қоидаларига ва санитар талабларга қаттиқ риоя қилиш лозим.
1. Мош экини зараркунандаларига қарши биологик усулда курашишда энтомофаглардан олтинкўз, трихограмма, бракон, хон қизилар, энкарзия ва бошқалар фойдаланилади. Энтомофаглар эрталабки ва кечки салқинда қўлланилади.
2. Биологик усулни қўллашда ширалар (ўсимлик битлари) га қарши олтинкўз энтомофаги 1:10, 1:5 нисбатларда (2-3 минг дона гектарига); ғўза тунламини ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши бракон паразити 1000-2000 дона гектарига меъёрда ва тухумига қарши трихограмма энтомофаги 3 минг дона гектарига, 3-6 кун оралаб 3 марттада чиқарилади. Зараркунанда миқдорини ва энтомофаг чиқариш муддатларини аниқлашда феромон тутқичлардан фойдаланилади.
@AGROBLOGER канали
Мавлянова Р.Ф. ва бошқалар. "Мош етиштириш технологияси".
dehqon.uz