Жиноят

Жиноят

🌐OLTIARIQ_TV

Яна бир “кўнгилочар маскан”да 23 ёшли йигит уриб ўлдирилди.

Яна бир “кўнгилочар маскан”да 23 ёшли йигит уриб ўлдирилди


Кафеда ширакайф ҳолда ўтирган икки йигтининг ўзаро келишмовчилиги жанжалга айланиб кетди ва бунинг натижасида хоразмлик 23 ёшли йигит вафот этди.

“7news.uz”нинг  ишончли  манбаси хабарига кўра, 2018 йилнинг 5 август куни Урганч туманидаги кафелардан бирида ширакайф ҳолда ўтирган, 1993 йилда туғилган Х.Р. ва 1995 йилда А.Х. ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашиб кетишди.

Бунинг натижасида эса 1995 йилда туғилган А.Х. “рақиби” томонидан юзига берилган мушт натижасида боши билан ерга йиқилди ҳамда ўрнидан қайтиб тура олмади.

Унга тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилаётганда эса, йўлда вафот этди.

Хоразм вилояти ИИБ подполковниги З.Исмоиловнинг хабар беришича эса, мазкур ҳолат юзасидан  Ўзбекистон  Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят  иши  қўзғатилиб, гумонланувчи эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.