...

...

@AGROBLOGER
  • Экинлар парвариши ва ернинг ҳолатини яхшилаш бўйича масофавий тавсиялар олиш имконияти мавжуд “Рақамли хўжалик“ мобил иловаси ишга тушди. Бу ҳақда Togri.uz мухбири хабар бермоқда.

"Рақамли хўжалик"дан қандай фойдаланиш керак?

Фермер илова имкониятларидан фойдаланиш учун мобил телефон орқали касаллик ва зараркунандалар билан эгалланган хўжалик экинлари ёки тупроқнинг салбий ҳолатини суратга олиб, муаммонинг тавсифи билан иловага юклайди.

Илова ишлаб чиқарувчиси UZINFOCOM маълумотига кўра, илова негизида фермер юклаб олган маълумотларни таҳлил қилувчи ва ўсимликларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот берувчи сунъий ақл мавжуд.

Илова қандай ишлайди?

“Дастур салбий омилларни ўз вақтида аниқлаш ва фермерларга қишлоқ хўжалиги экинларининг касалликларига ўз вақтида чоралар кўриш, тупроқ ҳолатини таҳлил қилиш ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар беришга мўлжалланган“, дейилади расмий ахборотда.

Айни пайтда илова синов босқичида бўлиб, тез орада уни PlayMarketʼдан юклаб олиш мумкин бўлади.

"Рақамли хўжалик" одатий хатоларни бартараф этиш орқали ҳосилдорликни 20 фоизгача оширади

Маълумот учун, Ўзбекистонда 12,7 миллион тонна сабзавот ва 2,7 миллион тонна мева етиштирадиган 67800дан ортиқ фермер хўжалиги мавжуд. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиши йиллик 6,6 фоизни ташкил этади.


togri.uz

@AGROBLOGER