Сиёсат

Сиёсат

🌐OLTIARIQ_TV

Шавкат Мирзиёев нега айнан Туркманистонга йўл олмоқда?


Шавкат Мирзиёев нега айнан Туркманистонга йўл олмоқда?


Ўзбекистон президенти  Шавкат Мирзиёев  Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2018 йил 24 август куни ташриф билан Туркманистонда бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон  президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги расмий аккаунтида маълум қилди.

Таъкидланишича, Мирзиёев  Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида  иштирок этади.

Шунингдек, Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтадиган ОҚХЖ саммитида глобал иқлим ўзгариши шароитида  Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда  Марказий Осиё  мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Мажлис якуни бўйича Давлат раҳбарлари кенгашининг қўшма баёноти қабул қилиниши кутилмоқда.