Жиноят

Жиноят

🌐OLTIARIQ_TV

Миллий университет доценти қўлга олинди. У ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 доллар сўраган


Миллий университет доценти қўлга олинди. У ўқишга киритиб қўйиш учун 6000 доллар сўраган


Шу йилнинг 7 август куни фуқаро Г.У.  Ўзбекистон  Республикаси ИИВ  Коррупция  ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасига мурожаат қилиб, унда Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон  Миллий университетида  ишловчи Д.Х. исмли аёл Г.У.нинг куёвини университет сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 000  АҚШ  доллари  миқдоридаги пулларни сўраганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда  Ўзбекистон  Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий  ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Мирзо Улуғбек номидаги  Ўзбекистон Миллий университетининг Демократик давлат қурилиш назарияси ва амалиёти кафедраси доценти лавозимида ишловчи Д.Х. фуқаро Г.У.дан Олмазор туманида жойлашган “Ҳувайдо” мебеллар дўкони олдида келишилган  пулнинг 4 000  АҚШ  долларини  олган вақтида ИИВ тезкор ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.