Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади
🌐OLTIARIQ_TVҚачондир биз томондан ҳам қуёш чиқиб қолар...
Яқин орада Тошкентда бепул Wi-Fi тизими пайдо бўлади, Бу ҳақда Kun.uz хабар берди. Тошкент ҳокимияти маълумотларига кўра, IT компания ҳокимиятнинг туризмни ривожлантириш департаменти ва Жамоатчилик кенгаши кўмагида Сайилгоҳ кўчасида бепул Wi-Fi ўрнатади.
Агар тажриба муваффақиятли чиқса, унда бепул Wi-Fi пойтахнинг қолган гавжум ҳудудларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Янги лойиҳа TasNet.uz деб аталиб, унинг ёрдамида АҚШнинг Ubiquity компанияси ускуналари негизида Wi-Fi тизимини кафе, ресторан ва меҳмонхоналарда ўрнатиш мумкин.
Бундай янгиликларни эшитиб, хурсанд бўласан-у, лекин, «бизда пуллик бўлса ҳам қачон Wi-fi пайдо бўлади?» деб юборасан.
Олтиариқ марказида Wi-fi бор. Лекин, баъзи қишлоқ, маҳалла ва хатто шаҳарчаларга ҳам бу «матоҳ»ни олиб киришни негадир иложи бўлмаяпти. Бунинг учун эса қанақадир анча ҳужжат йиғиш керак экан. Балки, тўғридир - у жойларга ҳали керак эмасдир... Лекин интернетдан мобил операторлар орқали фойдаланишга ҳавас қилиб бўлмайди.
Қачондир биз томондан ҳам қуёш чиқиб қолар...
Фахриддин Мерганов