...

...

@AGROBLOGER


Анжирнинг ватани Кичик Осиё ҳисобланади. Европада, Ўрта Осиёда, Жанубий Қозоғистон, Қрим, Кавказ, Молдавиядада, Краснодар ўлкасида тарқалган. Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекиетонда айниқса кўп. Ўзбекистонда у асосан, Фарғона водийсида экилади (умумий анорзорларнинг 75 фоиз шу водийда жойлаштирилган). Анжир меваси таркибида 10—28 фоизгача, қуритилганда эса 86 фоизгача шакар, 0,22—0,09 фоиз кислота, А, С, В, витаминлар, минерал тузлар (фосфор, магний, кальций, темир) бўлиб, у жуда шифобахш ҳисобланади. Мевасидан жем, қиѐм, компот ва қуюқ шарбат тайѐрланади. Қуритилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотини узоқ вақт сақлаш ва узоқ ерларга юбориш мумкин. Анжир авлодига 600 дан ортиқ тур киради. Улар асосан тропик, бироз қисми субтропик мамлакатларда ва мўътадил иқлимли кенгликларда ўсади. Закавказье, Крим ва Ўрта Осиѐ тоғларининг тошли очиқ ѐнбағирларидаги харсанг тошлар орасида ѐввойи ҳолда ўсадиган анжир ҳам шулар жумласига киради. Анжир бир уйли, баъзан икки уйлиси ҳам учрайди. Гули майда, бир жинсли, нок шаклида тўпгул ҳосил қилиб, барг қўлтиғидан ўсиб чиқади. Тўпгулида чангчи ва уруғчи гуллар жойлашган. Гули арилар (бластофага пашшаси) ѐрдамида чангланади. Лекин Ўзбекистонда экиладиган ҳамма анжир навлари чангланмасдан мева тугади. Бундай процесс партеногенез дейилади. Чангланмасдан ҳосил бўлган анжир мевасининг уруғи яхши унувчан бўлмайди. Анжир гулини сунъий йўл билан чанглантириш ҳам мумкин, буни каприфигация дейилади. Анжир бир мавсумда икки марта ҳосил беради. Биринчи ҳосил июнь-июль ойларида ўтган йили кузда шаклланган куртаклар етилади. Иккинчи ҳосили август-сентябрь ойларида пишади. Иккинчи ҳосил берадиган куртаклар шу йилги ўсув даврида пайдо бўлган новда, барглар қўлтиғида июнь ойидан бошлаб шаклланади. Новданинг пастки қисмида ҳосил бўлган куртаклар барвақт мевага айланиб, новданинг юқорисига қараб ҳосил бирин-кетин пишиб етилади. Бир йиллик новдаларда мева тугилиб пишиб етилгунча 75—85 кун ўтади. Анжирнинг новда ва баргларида сутга ўхшаш қуюқ шира бор. Барглари асосан 3—5 кесикли, уларнинг шакли ва катта-кичиклиги жуда хилма-хил бўлади. Бир новданинг ўзида кесиксиз барглар билан бирга, 3,5 ва ҳатто 7 тагача кесикли баргларни учратиш мумкин. Анжир ҳосили ҳар 45 кунда бир марта терилади. Ҳосилга кирган бир туп анжирдан 10 кг дан 40-50 кг гача ҳосил олиш мумкин. Ўзбекистоннинг жанубий районларида анжир даимий ўсиб, новдаларида пайдо бўлган ҳосил деярли тўлиқ пишиб етилади, шимолий районларда куз эрта бошланганлиги учун кузга қолган ҳосил тўлиқ пишиб етилмайди, уни кўпинча совуқ уриб кетади. Анжирнинг тупи ва пишган новдаси 12 —15 градус совуққа чидайди. Лекин 16 градус совуққа кўп йиллик новдалари зарарланади, 18 градусда


кўмилмай қолган анжир тупини илдиз бўғзигача совуқ уриб кетади. Шунинг учун анжир тупларини октябрь ойининг иккинчи ярмидан ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигигача анорга ўхшатиб кўмилади. Баҳорда анжир туплари тахминан 20 мартдан 5 апрелгача очилади. Бунда анжирнинг шикастланган ва кесилган новдалари юлиб ташланади, туплари кўтарилиб, остига тирговуч қўйилади. Анжирнииг ҳосилдорлиги уни очиш муддатига боғлиқ. Кеч очилса ҳосили камайиб кетади. Анжир асосан бир йиллик қаламчаларидан кўпайтирилади.

Анжир навлари "Ўзбекистон сариқ анжири— меваси йирик, ўртача вазни 60-00 г, ясси сариқ. Таркибида 14—18 фоиз шакар, 0,12 процент кислота бўлади. Бу 'нав бир йилда икки марта ҳосил беради. Меваси асосан янгилигида истеъмол қилинади. Узбекистоннинг барча областларида тарқалган. У бутун анжирзорларнинг 90 процентини ташкил этади. Ҳосили ўртача, ўн ѐшли бир тупидан 45—50 кг гача ҳосил олинади (XVII рангли расм, 1). Смирин қора анжири— Тошкент вилояти, Наманган вилоятининг Чуст, Поп, Сурхондарѐ вилояти, Термиз районининг жанубий зонаси, Денов райони, Андижон, Хоразм ва Бухоро областларида экиш учун тавсия этилган. Тупи ѐйилиб ўсади, барглари қорамтир-кўкиш рангда. Меваси ноксимон, қорамтир бинафша рангда, қовурғали, юзаси мум ғуборли. Мазаси ширин, тупида сўлиб қолади. Пишган меваси таркибида 20—25 процент шакар, 0,2 процент кислота, қоқйсида эса 72 процеит шакар, 0,5 процент кислота бў-лади. Янги териб олинган меваси салқин жойда 3—5 кун сақлана-ди. Бир йилда икки марта хосил олинади. Тошкент вилояти шароитир бир тупидан 45—50 кг гача ҳосил олиш мумкин (XVII рангл расм, 2). Чапла нави— меваси ўртача йирик —35-40 г. келади, юма-лоқ, ноксимон бўлиб, оч ва тўқ жигарранг йўллари бор, пўсти сариқ, майда тук билан қопланган. Янги узилган меваси таРкибида 21—24 процент шакар ва 0,2 процект кислота бўлади. Бу нав ан-жир эртапишар бўлиб, август ойининг ўрталарида пиша бошлайди. 10—12 ѐшли тупи 25—30 кг атрофида ҳосил беради. Стандарт анжир навига киради. Кадота— энг яхши универсал нав ҳисобланади. Меваси ўртача йирик, ноксимон, Ранги сариқ. Эти оч жигарранг тусда, мазаси ширин. Бир йилда икки марта ҳосил олинади, серҳосил, 1,0 ѐшли тупидан 50-55 кг гача ҳосил олинади. Ҳосили августнинг охирида пишади. Одатда анжирнинг пишган меваси таркибида шакар кўп, кислота кам бўлади, шунииг учун у ширин ва куритилганда ундан яхши қоқи тушади.

Анжирнинг ватани Кичик Осиѐ ҳисобланади. Европада, Ўрта Осиѐда, Жанубий Қозоғистон, Қрим, Кавказ, Молдавиядада, Краснодар ўлкасида тарқалган. Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекиетонда айниқса кўп. Ўзбекистонда у асосан, Фарғона водийсида экилади (умумий анорзорларнинг 75 фоиз шу водийда жойлаштирилган). Анжир меваси таркибида 10—28 фоизгача, қуритилганда эса 86 фоизгача шакар, 0,22—0,09 фоиз кислота, А, С, В, витаминлар, минерал тузлар (фосфор, магний, кальций, темир) бўлиб, у жуда шифобахш ҳисобланади. Мевасидан жем, қиѐм, компот ва қуюқ шарбат тайѐрланади.Қуритилган ҳамда қайта ишланган маҳсулотини узоқ вақт сақлаш ва узоқ ерларга юбориш мумкин.


@AGROBLOGER