...

...

@Jizzax

Маълум қилинишича, лойиҳанинг асосий ҳомийси инвестор Су Шаоцзюнь бўлиб, у лайнерни «Титаник» фильмидан илҳомланиб яратишга қарор қилган. Таъкидланишича, қиймати 1 миллиард юанга баҳоланаётган кема нусхасини қуриш олти йил давом этади. Унда ҳамма нарса — ошхонадан тортиб ҳашаматли кабиналарга қадар афсонавий лайнер услубида тайёрланади.


Қайд этилишича, янги кема Сичуань боғи марказидаги қуруқликка жойлаштирилади. Тахминий ҳисоб-китобларига кўра, кемани кўриш учун ҳар йили беш миллионгача сайёҳ келади.


«Бундай сайёҳлик оқими сармоямизнинг қайтарилишини кафолатлаши кутилмоқда», — дейди Су Шаоцзюнь.

Report Page