...

...

FERMER.UZ

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2024 йилда ПҚ-5-сонли қарорига асосан, 2023 йилда пахта ва ғаллани суғоришга кетган электр харажатларидан субсидия ололмаган фермерларга 2024 йилда тўлаб берилиши белгиланган эди.

Пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларига 2023 йил насос учун ишлатилган электр энергияси 50 фоиз субсидиясини тўлаб бериш бўйича туман, вилоятларда (қишлоқ хўжалиги, ирригация, электр таъминоти корхонаси) талабномалар шакллантирилди.

Электр учун субсидияни фермерларнинг банклардаги махсус ҳисоб рақамларига тўлаб бериш бўйича қарор қабул қилинди. Тижорат банклари томонидан фермерларга махсус ҳисоб рақамлар очиб берилмоқда.

Жорий йилнинг 15 апрель кунидан бошлаб фермер хўжаликларининг банклардаги махсус ҳисоб рақамларига 2023 йил учун ишлатилган электр энергиясининг субсидияси тўлаб берилади.

Бу масалада жонбозлик кўрсатган Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва бошқа масъул ташкилотларга миннатдорчилик билдирамиз, дейилади хабарда.


2-ХАБАР:Талабнома хатлари киритилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 февраль кунги “Қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш хамда 2024 йилги устувор вазифалар тўғрисида” ўтказилган видеоселектор йиғилишининг баёнида жорий йил 1 апрелга қадар пахта-тўқимачилик кластерларининг фермер хўжаликлари олдидаги қарздорлигини тўлиқ сўндирилишини таъминлаш;

Бунда, кўрсатилган муддатга қадар қарздорликни сўндирмаган пахта-тўқимачилик кластери билан фьючерс шартномаси бекор қилиниши ва фермер хўжаликларига пахтани биржада сотишга рухсат берилиши белгиланди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий, туман кенгашлари томонидан жойлардаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари”га қарздорлигини сўндирмаганлиги сабабли улар билан тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳақида судларга даъво аризалари киритилиши ҳақида расман талабномалар киритилмоқда. Шартномаларни бекор қилиш ҳақида тегишли судларга даъво аризалари киритилади. Фермерлар олдинги қарзини тўламаган кластер билан фьючерс шартномасини бекор қилиш ҳақида талабнома ва даъво аризалари киритиш ҳақида кенгаш юристконсультларига мурожаат қилишингиз мумкин, дейилади хабарларда.


FERMER.UZ канали:

https://t.me/fermer_uzbekistan


Хабарлар манбаси:

https://t.me/fermerminbar


Report Page