👍👍👍

👍👍👍

🌐OLTIARIQ_TV

МАК Самарқанд ва Фарғонадан Қозонга қўшимча қатновларни амалга оширади.

2018 йил 29 апрелдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси Самарқанд-Қозон-Самарқанд ва Фарғона-Қозон-Фарғона йўналишларида қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар бермоқда.

Самарқанд-Қозон-Самарқанд йўналишидаги парвозлар якшанба кунлари замонавий А320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Якшанба: HY-697 Самарқанд 19:55 – Қозон 21:30
Якшанба: HY-698 Қозон 22:50 – Самарқанд 04:20+1

Фарғона-Қозон-Фарғона йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари замонавий А320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-651 Фарғона 22:20 – Қозон 00:05+1
Чоршанба: HY-652 Қозон 01:30 – Фарғона 07:00