📝

📝

🌏OLTIARIQ_TV

Ўзбекистон ҳудудида яна зилзила қайд этилди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилди ФВВ ахборот хизмати. 

ФВВ ахборот хизматига кўра, 2 балллик зилзила кучи Тошкент шаҳрида, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона, Наманган, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида қайд этилди. Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.