😐

😐

🌏OLTIARIQ_TV

Арнольд Шварценеггернинг юраги шошилинч операция қилинди – ОАВ

Иллюстратив фото/weekfacts.com

Америкалик актёр ва культурист, 70 ёшли Арнольд Шварценеггернинг юраги шошилинч операция қилинди. Бу ҳақда TMZ нашри хабар бермоқда

Дастлабки маълумотларга кўра, Шварценеггер Лос-Анжелесдаги Cedars-Sinai госпиталига унча мураккаб бўлмаган жарроҳлик операцияси учун келган. Унинг катетер клапани алмаштирилиши керак бўлган. 

Маълум қилинишича, операция вақтида “темир Арни”нинг қон босими кўтарилиб, қон кетиш бошланган. Шу сабабли жарроҳлар операция хонасида ушланиб қолишларига ва очиқ юракда операция ўтказишларига тўғри келган.

Операция муваффақиятли ўтган. Арни ҳозир жадал терапия палатасига ўтказилган ва аҳволи барқарор деб баҳоланган.

Арни юрагида биринчи операцияни 1997 йилда ўтказган. Бироқ кейинроқ берган интервьюсида бу операциядан бир неча кун кейин яна жарроҳлик столига ётқазилганини тан олган. Гап шундаки, Арни операциядан кейинги куни 3 соат тренажёр залида ўтказган ва сунъий клапан ёрилиб кетган. Ўшандан бери у клапанини ишчи ҳолатда сақлаш ва алмаштириб туриш учун вақти-вақти билан шифохонага келиб туради.

Клапанни алмаштириш мураккаб операция бўлмай, бемор саноқли кунларда тикланади. Ушбу операция вақтида мураккабликлар кам учрайди.