...

...

AGROBLOGER

Шира зараркунандасининг узунлиги таҳминан 1,8 ммни ташкил этади. Бу тўқ яшил ёки сарғичроқ қўнғиздир. Шира катта репродуктив потенциалга эга бўлиб, бодрингга катта зарар етказиши мумкин. Зарар келтирувчи даври – етилганлари ва личинкалари. Шира, барг ва мевали куртаклардан сабзавот шарбатларини сўриб олади, натижада баргларни шаклини бузади (деформация қилади). Шира бодринг мозайкасини ўтказади (ташийди).

Ушбу зараркунанда билан тегишли профилактика ишларини амалга ошириш орқали курашиш мумкин:

- шувоқ, қичитқи ўтлари, Гулижавҳар (бархатец), саримсоқдан тайёрланган ўсимлик препаратлари билан палакдан сепиш орқали ишлов бериш;

- экинлар орасида изоляцияни таъминлаш.

Халқ усуллари билан ширага қарши курашиш:

1) саримсоқ экстракти – 200 г миқдордаги саримсоқ боши ёки баргларини эзиб (уқалаб), устидан 10 л сув қуйилади ва бир суткага дамлаб қўйилади;

2) пиёз қайнатмаси – 75 г кесилган пиёзга 10 л сув қуйилади ва 30 дақиқа қайнатилади;

3) гулқоқи (одуванчик) экстракти – 400 г барг устидан 10 ли сув қуйилади ва 3 соатга қолдирилади (дамланади);

4) қичитқи ўти экстракти – 10 л сувга 1 кг ҳали гуллаб бошламаган қичитқи ўти барги солинади, бир кунга дамлаб қўйилади.

Юқоридаги барча препаратлар ҳеч нарсага аралаштирмасдан бодринг палагидан сепиш орқали қўлланилади.

1-расм Бодрингдаги шира


@AGROBLOGER канали

 wiki-dacha.ru

dehqon.uz

Report Page