...

...

FERMER

Минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг ушбу қарори минерал ўғитлар хавфсизлиги бўйича ягона талабларни халқаро андозалар асосида уйғунлаштириш имконини беради.

Техник регламентда республика ҳудудида инсонлар ҳаёти ва соғлиғига, ҳайвонлар ва ўсимликлар, атроф муҳитни, мулкни ҳимоя қилиш, минерал ўғитларнинг қўлланиши ва хавфсизлиги хусусида истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиши кўзда тутилган. 

Радиоактив хавфлилик, тери ва шиллиқ қатламларга яллиғлантирувчи ҳамда инсон организмида биоаккумуляция ва атроф-муҳит объектларида (сув, тупроқ,ўсимликлар) тўпланиши, шунингдек,оксидловчи ва коррозия хусусиятлари каби хавфли омиллар минерал ўғитлар ва уларнинг таркибий қисмларига хос ҳисобланади.

Минерал ўғитлар Техник регламент талабларига мувофиқ, синовдан ўтказилади. Мазкур жараённи амалга оширишда ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли вакиллари ёки импорт қилувчилар ваколатли органга ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. 

Ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатлар ва улардаги маълумотларни текширади. Синовдан ўтказгандан сўнг, рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилади ва индивидуал рўйхатга олиш рақамини беради. Ўзбекистон Республикаси бозорида муомалага чиқариш учун рухсат берилган минерал ўғитларнинг ягона реестрига киритади ҳамда Техник регламентга мувофиқ, минерал ўғит олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради. Мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати чекланмаган.

Маҳсулот Ўзбекистон Республикаси бозорига муомалага чиқарилишидан олдин минерал ўғитларга мувофиқлик белгиси билан тамғаланади. Мазкур белги минерал ўғитнинг ҳар бир қадоғига ёки белгини қадоққа тушириш имкони бўлмаганда,ёрлиғига туширилади ва минерал ўғит партиясига илова қилинадиган кузатув ҳужжатларида ҳам кўрсатилади. 

Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун олдида жавоб бериши ҳам қарорда алоҳида кўрсатиб ўтилган.

                                                              

 ЎзА

FERMER канали

Report Page