ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ТАДБИРКОРЛАР РЕСТОРАН БИЗНЕСЛАРИНИ СОТИБ, ФЕРМЕРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНМОҚДАЛАР
Қайси соҳада бизнес оммалашмоқда ва аксинча қайси соҳада бизнес билан шуғулланиш камайганлигини билиб олишимиз учун «Авито» интернет хизматининг 2020 йил иккинчи чорагида тайёр бизнесни сотиб олиш ва сотиш бўйича тадқиқотлар натижаси билан танишамиз.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бизнес йўналишида биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги, кейин қурилиш компаниялари ва интернет-дўконлар кўпроқ оммалашмоқда.
Биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги соҳасида жонланиш кузатилмоқда. Фермер хўжаликлари 23 фоизга кўп сотилмоқда. Тайёр қишлоқ хўжалик корхоналарини сотиб олувчилар 15 фоизга ошди. Баъзи ҳудудларда тайёр қишлоқ хўжалиги корхоналарини сотиб олишни истаганлар икки-уч баробар кўпайди. Москвада уларга бўлган талаб 70 фоизга ошди.
Шунингдек, қурилиш соҳасидаги бизнес ва онлайн савдо ҳам оммалашди. Интернет-дўконлар тобора кўпроқ сотувга қўйилмоқда ва тезда сотилмоқда. Анъанавий офлайн савдо, ўйин-кулги ва овқатланиш соҳасидаги бизнес-компанияларни сотиш бўйича таклифлар учдан бир қисмга камайди. Умуман олганда барча турдаги компанияларга талаб 32 фоизга камайди. Аммо нархлар ўтган йилга нисбатан икки баробар ва 2020 йилнинг биринчи чорагига нисбатан бир ярим баробар ошди.
Аммо мутахассисларнинг фикрича, нархларнинг ошиши вақтинчалик. Бизнесни сотаётган тадбиркорлар эпидемия туфайли йўқотган даромадларини қоплашга ҳаракат қилмоқдалар. Аммо аксарият харидорлар иқтисодиётдаги вазият унчалик яхши эмаслигини тушунишади, шунинг учун улар нархни янада арзонроқ бўлишини кутишади. Стратегик таҳлил институти директори Игор Николаевнинг фикрича, қишлоқ хўжалиги компанияларига талабнинг ўсиши ажабланарли эмас.
Албатта коронавирус пандемиясининг таъсири бор. Лекин пандемия ўз йўлига, одам эса доимо овқатланиши керак. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш камаймаяпти, демак қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб барқарор ва ҳатто ўсиб бормоқда. «Бошқа соҳалар билан таққосласангиз, қишлоқ хўжалиги иқтисодий ривожланиш динамикаси бўйича етакчи тармоқ ҳисобланади. Кўпгина соҳалар ўсиши пасаймоқда, аммо қишлоқ хўжалиги ўсмоқда.
Бу йил апрелда 3,1 фоизга, май ойида 3,2 фоизга ўсди. Келгусида оқилона сиёсат олиб борилса, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқариш қайсидир маънода глобал талаб камайиб кетаётган хом ашё, нефтни алмаштириши мумкин». - деди Игор Николаев.
2020 йилда Россия ҳудудларида қишлоқ хўжалигига таълуқли бизнес соҳаларига талаб ортиши куйдагича:
- Толятти - 200 %
- Екатеринбург - 100 %
- Волгоград - 100 %
- Москва - 70 %
- Ростов-на-Дону – 70 %
- Барнаул – 50 %
- Санкт-Петербург – 39 %
- Бутун Федерация бўйича ўртача 15 %
Қуйидаги бизнес турларига талаб камайди:
- Хизмат кўрсатиш соҳаси – 35%
- Савдо-сотиқ – 39 %
- Умумий овқатланиш масканлари – 41%
- Кўнгилочар масканлар – 51 %
Манба

Report Page