ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ҲИНДИСТОН ХИТОЙГА ЗИРАВОР ЎСИМЛИКЛАР ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ КАМАЙТИРДИ. БУ ЭСА ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ХИТОЙ ЗИРАВОРЛАР БОЗОРИГА КИРИШ ИМКОНИЯТИНИ ЯРАТАДИ
Ҳиндистоннинг The Economic Times газетасининг хабар беришича, Ҳиндистондан Хитойга зиравор ўсимликларнинг экспорт қилиш ҳажми камаймоқда. Ҳиндистон экспертларининг фикрича, ушбу ҳолат Галван водийсида содир этилган тўқнашувдан сўнг юзага келди. Asian Spices компаниясининг вакили У.Катик: - «Зиравор ўсимликларни Хитойга экспорти барқарор эди. Ҳозирги кунга келиб 10–20% тушиб кетган», - деди. Эслатиб ўтамиз, охирги бир неча йил Хитой Ҳиндистон зираворларининг асосий харидори эди. 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси Галван водийсида тўқнашув вақтида 20 нафар Ҳиндистон ҳарбийлари ҳалок бўлгандан кейин, Ҳиндистонда зиравор ўсимликларни Хитойга экспорт қилишни тақиқлашга чақириқлар бошланган.
Шундай вазиятда Ўзбекистонлик тадбиркорларга Хитойнинг зираворлар бозорига кириш имконияти пайдо бўлмоқда. Бу вазиятдан унумли фойдаланиш керак.
Манба

Report Page