ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
АҚШ ИҚТИСОДИЁТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШГА 2 ТРИЛЛИОН ДОЛЛАР АЖРАТИЛАДИ
АҚШ иқтисодиётини рағбатлантириш пакети 2 триллион долларгача оширилиши мумкин, дея маълум қилди президентнинг иқтисодиёт бўйича бош маслаҳатчиси Ларри Кудлоу Fox телеканалида чиқиш қилиб.
Бундан аввал Кудлоу конгресс кўриб чиқаётган иқтисодий рағбатлантириш пакети бўйича қонун лойиҳаси 1,3 триллион долларни ташкил этиши ҳақида маълум қилган эди. Ҳукумат ушбу ҳужжат келаси ҳафтада қабул қилинишидан умид қилмоқда.
“Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш пакетининг энг кам миқдори 1,4 триллион долларни ташкил этади, лекин коронавирусга қарши иқтисодий воситалар билан кураш олиб бориш учун биз уни 2 триллион долларга оширишимиз мумкин“, — деди маслаҳатчи.
Хабарда айтилишича, агар ушбу ёрдам пакети қабул қилинса, у тарихда энг йирик иқтисодий рағбатлантириш пакетига айланади. 2008 йилда молиявий кризис пайтида конгресс 700 миллиард доллар ажратган эди, унинг 450 миллиарди иқтисодиётнинг реал тармоқларига жалб қилинди ва катта фойда билан яна бюджетга қайтарилган.
Манба

Report Page