ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
НАВРЎЗ БАЙРАМИДА ХОДИМЛАР НЕЧА КУН ДАМ ОЛАДИ? ЯНА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БОР?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019-йилдаги “2020-йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, 23-март – душанба қўшимча дам олиш куни етиб белгиланган.
21 март – байрам куни шанба кунига тўғри келгани боис ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар ҳам, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар ҳам 3 кун кетма-кет дам олишади.
21 март – шанба Наврўз;
22 март – якшанба, дам олиш куни;
23 март – душанба қўшимча дам олиш куни.
Эртага 20 март, байрам арафаси куни. Меҳнат қонунчилигида байрам арафасида алоҳида кафолат назарда тутилган.
Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Яъни, эртага 20 март куни барча ташкилот ходимлари (бу қоида мулкчилик шаклидан қатъий назар барчага, яъни бюджет ва хусусий корхоналарга ҳам тааллуқли) камида 1 соат эртароқ кетишлари мумкин.
Манба

Report Page