ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
АҚШДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА ҚАЙД ЭТИЛДИ
Бугун, 18 март куни эрталаб АҚШнинг Юта штатида 5,7 магнитудали зилзила юз берди. AҚШ Геология бошқармасининг маълумотига кўра, зилзила маркази Магна шаҳридан 6 км масофада, 10 км чуқурликда бўлган.
Маълумотларга кўра, биринчи ер силкинишдан сўнг, 20 дақиқа давомида 6 та кичик афтершоклар юз берган.
Табиий ҳодиса оқибатида штатнинг бир қанча туманида электр таъминоти узилиши кузатилган.
Бугун рўй берган зилзила штат учун 1992 йилдан бери энг кучлиси бўлди. Ўша йил Сент-Жорж туманида 5,9 балли ер қимирлаши қайд этилганди. Экспертларнинг ҳисоб-китоблари ва 1850 йилдаги архив маълумотларига кўра, Юта штатида 5 дан катта магнитудали зилзилалар ҳар 10 йилда бир марта содир бўлади. 6 балли ер қимирлашлари эса ҳар 50 йилда бир марта рўй беради.
Манба

Report Page