ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
КОРОНАВИРУС АҚШНИ БУТУНЛАЙ ЗАБТ ЭТДИ
Ғарбий Виржиния коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати тасдиқланди, деб ёзмоқда «РБК» The Washigton Post газетасига таяниб. Шундай қилиб, коронавирус АҚШнинг барча — 50 та штатида, шунингдек, Колумбия округида аниқланди.
Ғарбий Виржиния губернатори Жим Жастиснинг сўзларига кўра, вирус Мэриленд штатига чегарадош Шарқий Панхандл ҳудудида аниқланган. «Биз бундай бўлишини билар эдик, бунга тайёргарлик кўргандик, ваҳима қилмаслигимиз керак», — деган губернатор.
Қайд этилишича, яқинда коронавирус ҳолати қайд этилган штатлар орасида Айдаҳо, Монтана ва Алабама ҳам бўлган.
Жон Хопкинс номидаги Америка университети маълумотларига кўра, 18 март куни АҚШда 6 420 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган, 108 киши вафот этди, яна 17 киши касалликдан тузалди.
Манба

Report Page