ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
ПУТИН КОНСТИТУЦИЯГА ТУЗАТМАЛАР БЎЙИЧА ОВОЗ БЕРИШ ҲАҚИДАГИ ФАРМОННИ ИМЗОЛАДИ
Бу ҳақда Кремлнинг расмий сайтида маълум қилинди.  
Путин белгиланган сана якуний эмаслигини, шу сабабли коронавирус билан боғлиқ вазият талаб қилса, кўчирилиши мумкинлигини айтган.
“Чунки мамлакатнинг асосий қонунига ўзгаришлар муҳимлигига қарамай, фуқароларимиз соғлиғи ва ҳаётидан муҳимроқ нарса йўқдир”, деб айтган Россия раҳбари. 
Шу билан бирга, Путиннинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият Россияникидан оғирроқ бўлган баъзи давлатларда сиёсий тадбирлардан воз кечилмаяпти. Президент овоз бериш ҳақидаги фармонни санасиз имзолаш маъносиз бўлишини айтган.
Бир кун аввал Россия конституциявий суди асосий қонунга тузатмалар ҳақидаги қонун конституцияга тўғри келишини тан олган.
Тузатмалар орасида Путиннинг президентлик муддатларини ноллаштириб, янгитдан ҳисоблаш таклифи ҳам бор.
Манба

Report Page