ᅠᅠ

ᅠᅠ

1R.MEDIA
РОССИЯ ХОРИЖЛИКЛАР УЧУН ЎЗ ЧЕГАРАЛАРИНИ ЁПАДИ
Россияда 16 март куни яна 30 кишида касаллик аниқланган (улардан 20 нафари Москвада), бунгача 63 кишида вирус тасдиқланганди
Россия ҳукумати чет давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Чеклов 18 мартдан кучга киради ва 1 майгача давом этади.
Чеклов юк машиналари ҳайдовчилари, дипломатлар ва Россияда доимий яшайдиган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди. 
Россия бош вазири Михаил Мишустин бу чоралар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияарига мос келишини билдирди.
Аввалроқ Россия Беларусь билан чегарасини қисман ёпгани хабар қилинганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда сўнгги бир кун ичида коронавирус юқтирганлар сонида жиддий ўсиш кузатилди ва айни вақтда беморлар сони 93 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова маълум қилди.
Россияда 16 март куни яна 30 кишида касаллик аниқланган (улардан 20 нафари Москвада), бунгача 63 кишида вирус тасдиқланганди.
Москва шаҳри мэри Сергей Собянин шаҳарда оммавий тадбирларни вақтинчалик тақиқлаш тўғрисидаги фармонини имзолаган. Унга кўра 10 апрелга қадар шаҳарда 50дан ортиқ киши йиғилиши мумкин эмас.
Манба

Report Page