Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 босқичи бошланади

Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2 босқичи бошланади

MoliyaPress

Ҳурматли фуқаролар!

Мамнуният билан Сизга жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми бошланишини маълум қиламиз.

Ушбу мавсум доирасида айнан Сиз фуқаролар томонингиздан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 900 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, фуқаролар томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар асосида Ташаббусли бюджет жараёнини ўтказишнинг амалдаги тартибига айрим тузатиш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, эндиликда Ташаббусли бюджет жараёнларининг ҳар бир босқичи 20 кундан – жами 60 кун давом этиши белгиланди.

Шунга кўра, “Ташаббусли бюджет” жараёнинг 2-мавсуми:

1-босқич - таклифларни илгари суриш – 15 июлдан – 3 августгача (Қорақалпоғистон Республикасида – 15 августдан – 4 сентябргача);

2-босқич - лойиҳаларни саралаб олиш – 04.08.2022 дан - 23.08.2022 гача (Қорақалпоғистон Республикасида – 4 сентябрдан – 24 сентябргача);

3-босқич лойиҳаларга овоз бериш – 24.08.2022 дан - 12.09.2022 гача (Қорақалпоғистон Республикасида – 24 сентябрдан – 14 октябргача) давом этишини маълум қиламиз.

Шу билан бирга лойиҳаларни илгари суриш ва саралаб олиш жараёнлари юзасидан амалдаги қонунчиликга киритилган ўзгартиришларнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Ҳурматли фуқаро! Ушбу жараёнларда фаол иштирок этган ҳолда ижтимоий муаммоларни (жамоавий характердаги) ҳал этилишига эришинг. Бюджет маблағларини сарфланишида иштирок этинг.

Бу жуда ҳам осон, ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Ташаббус кўрсатинг!


Молия вазирлиги
Ахборот хизмати

Report Page