Ҳурматли фуқаролар!
EconomyMoliyaPressЖорий йилнинг бугун, 18 мартидан 1-мавсум доирасида овоз бериш жараёни бошланишини маълум қиламиз.
Ушбу мавсум доирасида айнан Сиз фуқаролар томонингиздан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1,7 триллион сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.
Ҳурматли фуқаро! Ушбу жараёнларда фаол иштирок этган ҳолда ижтимоий муаммоларни (жамоавий характердаги) ҳал этилишига эришинг. Бюджет маблағларини сарфланишида иштирок этинг.
Бу жуда ҳам осон, ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!
Ташаббус кўрсатинг!
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси