❗️ Ҳурматли Янгиҳаёт аҳли!
🔥 "Янгиҳаёттумангаз" газ таъминоти бўлими ҳамда Янгиҳаёт тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланишда мазкур қоидаларга риоя қилишингизни сўрайди:
-хонадонингизда газ ҳидини сезсангиз, дарҳол деразаларни очиб, хонани шамоллатиш чораларини кўринг;
-газ калонкасидан фойдаланишдан олдин тортиш кучи борлигига ишонч ҳосил қилинг;
-газ асбоблари жойлашган хонани тез-тез шамоллатиб туринг;
-газ плитасидан фойдаланиб бўлгандан сўнг уйдаги жўмракларни ва плитага туширилган қувурдаги жўмракни беркитинг;
-газ сизиб чиқаётган жойларни очиқ оловда текширманг, дарҳол жўмракни ёпиб, 104 рақамига қўнғироқ қилинг;
-газ жиҳозлари устига кийим-кечаклар илиб қуритманг;
-иситиш қозонини ёқишдан олдин ўтхонани ва дудбўронни шамоллатинг, сўнг тортиш кучи борлигини текшириб кўринг;
-газ ҳидини сезсангиз, чироқ ёқманг, ёниқ турганини ўчирманг;
-газ плиталарга газни резина шланг билан уламанг;
-носоз газ жиҳозларидан фойдаланманг;
-ёш болалаларни қаровсиз қолдирманг;
-ис гази ва газ ҳаво аралашмасининг чақнашидан эҳтиёт бўлинг.
😊 Ўзингиз ва оилангиз хавфсизлигини таъминлаш ҳамда байрамни хотиржам нишонлаш учун эътиборли бўлинг!