Ҳурматли ҳайдовчи тартибсиз ҳаракатингиз билан пиёданинг жабрланишига сабабчи бўлиб қолманг!

Ҳурматли ҳайдовчи тартибсиз ҳаракатингиз билан пиёданинг жабрланишига сабабчи бўлиб қолманг!

Наманган ИИБ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 4 июль куни соат 08:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган ЗИЛ-130 русумли юк автомашинасида Наманган шаҳар Нуробод МФЙда қурилиш бўлаётган хонадонлардан бирига қум тўкиб, қайтаётган вақтида хонадон эгасининг 2018 йилда туғилган фарзандини босиб кетган. Натижада жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

5 июль куни соат 20:10ларда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўзига тегишли бўлган Лабо русумли автомашинасида маҳалладошининг яшаш уйига пахта хом-ашёсини ташлаб кетаётган вақтида хонадон эгасининг 2019 йилда туғилган фарзандини уриб юборган. Натижада тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Эндигина 1 ва 2 ёшга тўлган болаларнинг бирозгина қаровсиз қолдирилиши афсуски аянчли оқибатга олиб келди. Ҳурматли ота-оналар фарзандингизга эътиборли бўлинг! Бу ёшдаги болалар автомашинанинг хавфини тушунмайди ахир.  Улар сизнинг лоқайдлигингиз қурбони бўлиб қолишига йўл қўйманг.

4 июль куни соат 08:30 ларда, Уйчи туманида ҳам йўл транспорт ҳодисаси содир этилди. Уйчи туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган ВАЗ-21063 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган. Натижада жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлларда белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилинг. Автомобил бошқараётганингизда атрофингиздаги пиёдалар ва бошқа транспорт воситаларига эътиборли бўлинг. Акс ҳолда кўнгилсиз ҳодиса сабабчисига айланиб қолишингиз мумкин.

 


Report Page