Ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди
Давлат хизматлари агентилиги Тошкент вилояти бошқармасиЎтаётган ҳар бир лаҳза инсон ҳаёти ва умрининг бир қисмидир. Ҳаёт бир жойда тўхтаб турмайди. Бугун содир бўлаётган янгиликлар, ўзгаришлар, ислоҳотлар инсоният олдига бир қатор долзарб вазифалар қўймоқда. Муаммоларни бартараф этиш, давр билан бирга қадам ташлаш учун аввало инсонда шижоат ва ғайрат бўлмоғи керак.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган Хайриддин Сирожиддинович Файзиев мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш мақсадида янги ташкил қилинган Давлат хизматлари агентлиги тизимида ҳалол ва самарали меҳнат қилиб, Тошкент вилоятида биринчи раҳбар сифатида ўтган қисқа 3 йил давомида кўпчиликнинг меҳрини қозонди. Ҳамкасблари, шогирдлари кўнглидан чуқур жой олди.
Вилоятда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини изчил ва тизимли ислоҳ қилинишида ҳамда такомиллаштирилишида Х.Файзиевнинг беқиёс ҳиссаси борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этилади.
Яқиндагина Х.Файзиев яна бир масъулиятли лавозимга тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Моддий-таъминот бўлими бошлиғи сифатида иш бошлади.
Шу муносабат билан, Тошкент вилояти бошқармасида ўтказилган тадбирда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари Н.Мухаммадиев, Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Холмаҳматов, адлия бошқармаси бошлиғи А.Мухаммадиев ҳамда бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари ва соҳа ходимлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Хайриддин Сирожиддиновичнинг раҳбарлик фаолиятига баҳо берар экан, у бошчилигида амалга оширилган ишлар тизим тарихида зарҳал ҳарфлар билан битилишини айтиб ўтди
Шунингдек, шогирдлари, ҳамкасблари дил сўзлари орқали ўзларининг ҳурмат-эҳтироми ҳамда эзгу тилакларини билдирди.
Тадбир сўнгида Хайриддин Файзиевга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, эсталик совғалари топширилди.
Келгусида ҳам Х.Файзиевга халқимизга хизмат қилишдек шарафли ишларида шижоат, фидоийлик ва саломатлик тарк этмаслигини тилаб қоламиз.
ДХА Тошкент вилояти бошқармаси
матбуот хизмати