«Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти

 «Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори мазмун-моҳияти

https://t.me/aoka_uz

Миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар натижасида сўнгги беш йилда мамлакатимиздаги уста ҳунармандлар сони 7 баробарга, шогирдлар 9 баробарга кўпайиб, соҳада банд бўлганлар сони 230 минг нафарга етди.

Ҳунармандларнинг халқ амалий санъати миллий каталоги яратилиб, фахрий ва халқаро кўргазма ҳамда танловларда ғолиб бўлган 340 нафар усталар ушбу каталогдан ўрин олди. Шунингдек, 1,5 мингга яқин ҳунармандлар туризм реестрига киритилиб, ушбу соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Қарорга кўра:

2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.

Имтиёзли кредит ажратиш бўйича «oilakredit.uz» электрон платформасида ҳунармандларни онлайн навбатга қўйиш ва уларнинг лойиҳаларини кредитлаш учун алоҳида бўлим ишга туширилади.

 “Ҳунарманд” уюшмаси ва тижорат банклари ўзаро ҳамкорликда олинган имтиёзли кредитлар бўйича доимий мониторинг олиб боради

2022 йилдан бошлаб қуйидагиларга субсидиялар ажратилади:

·        «уста-шогирд» анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга —шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда;

·        шогирдларга — мустақил фаолиятини бошлаши учун зарур асбоб-ускуна ва жиҳозларни сотиб олиши, шунингдек, усталарга — интернет сайтларини ташкил этиш, ўз маҳсулотларини жаҳон электрон савдо майдончаларига чиқариш ва реклама харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг  25 баравари миқдоридан ошмайдиган қисмига.

Бунда, субсидия ажратиладиган ҳунармандлар ва шогирдлар ҳисоби «Ҳунарманд» уюшмаси томонидан юритилиб, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг «Онлайн маҳалла» электрон платформаси билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2022 йилдан «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун фаолият юритиш жойидан қатъи назар, коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади.

2022 йил 1 июнгача Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдосига ихтисослашган 150 квадрат метрдан кам бўлмаган майдонда ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонлари ташкил этилади ҳамда туристик маршрутга киритилади

2022 йилдан бошлабЎзэкспомарказ” павильонларида “Craft fair Uzbekistan” халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси ташкил этилади

2022 йил 1 майгача Ҳар бир ҳудуднинг миллий урф-одатлари, халқ амалий санъати ва миллий давлатчилик тарихини акс эттирган, сайёҳларга қизиқиш уйғотадиган, музейлардаги ноёб экспонатлар репликациялари асосида янги ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари тайёрланиб ҳунармандларга берилади. Ҳунармандлар томонидан ушбу маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

2022 йил 1 апрелгача Тошкент шаҳри туманлари, Нукус шаҳри, вилоят марказлари ҳамда ҳунармандчилик ривожланган туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказларида доимий фаолият кўрсатадиган ҳунар-мандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ва савдо расталари фаолият юритади

Доимий равишдаҲунармандчилик марказлари” ва “Уста-шогирд” мактаблари туристик маршрутларга киритиб борилади.Ҳунармандлар ва уларнинг маҳсулотлари бўйича маълумотлар самолиёт ва поезд вагонларда жойлаштириб борилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ҳар олти ойда бир маротаба Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва ваколат-хоналарининг ҳунармандчилик маҳсулот-ларини ташқи бозорларга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш борасидаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари эшитилади

"Ҳунарманд" уюшмаси аъзоларига

ижтимоий солиқ ставкаси йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.

фаолият юритиш жойидан қатъий назар коммунал инфратузилма хизматлари ҳақини тўлаш аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича ва шартлар асосида амалга оширилади

Ҳунармандчилик фаолияти учун зарур бўлган хомашё базаси, шунингдек ҳунармандларнинг маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга мўлжалланган “ИНТЕРНЕТ ДЎКОН” онлайн платформаси яратилиб, ишга туширилади

Ҳунармандчиликнинг ёғоч буюмлар ясаш ва ёғоч ўймакорлиги йўналишлари ривожланган ҳудудларда зарур бўлган дарахт турларини экиш ва парваришлаш мақсадида, ташаббускор ҳунармандларга ўзлаштирилмаган ёки пахтадан бўшаган ерлардан камида 10 гектар ажратиб берилади

Ҳунармандчилик субъектлари фаолияти учун зарур бўлган, жумладан мис, олтин, кумуш каби хомашё турларини уларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, чекланган миқдорда харид қилишларига имконият яратиш мақсадида, 2022 йил март ойидан бошлаб, Товар-хомашё биржасининг ҳунармандлар учун алоҳида савдолари ташкил этилади

Ҳудудларнинг имконият ва ҳолатидан келиб чиқиб, “Ҳунармандлар марказлари”, “Уста-шогирд” мактаб-лари барпо этилади ҳамда янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, ҳунармандлар устахоналари, музейлари, ўқув марказлари ва шаҳарчаси “Ёш ҳунармандлар” фестивали, кўргазма ярмаркалар ташкил этиш, брендлар яратиш, Ҳунармандлар шаҳри мақомини олиш қайд этилган.


Report Page