Ҳудудларда архив соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

Ҳудудларда архив соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

"Ўзархив" агентлиги Ахборот хизмати.

2021 йил 5 январь куни Зарафшон шаҳар ҳокимлигида ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда иккинчи масала юзасидан Зарафшон шаҳар давлат архиви директори Л.Равшанов ҳудудда архив соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар ва соҳа янгиликлари юзасидан ахборот бериб ўтди.

Берилган маълумотлар асосида шаҳар ҳокими А.Раджабов корхона ва ташкилотлар раҳбарларига, идоравий архивларда сақлов муддати ўтган Ўзбекистон Республикаси МАФ ҳужжатларини тегишли тартибда давлат сақловига топшириш юзасидан бир қатор топшириқлар берди.

Давлат шерикчилиги асосида шаҳар давлат архиви билан ZARAFSHON GRAND SERVIS МЧЖ ўртасида тузилган шартномага мувофиқ Зарафшон шаҳар давлат архиви биносини қурилиши борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда қурувчига бино қурилиши юзасидан топшириқлар берилди.






Report Page