“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Хитой ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда Хитой ишбилармон доира вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Каналга қўшилинг: @hetmuloqot

 21 ноябрь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раҳбарияти ҳамда Хитойнинг “НOLLEY TECHNOLOGY” компанияси директорлар Кенгаши раиси бошчилигидаги бир гуруҳ ишбилармон доира вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

 Учрашув аввалида делагация вакилларига электр энергетикаси соҳасида ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида маълумотлар берилди. Томонлар ўртасидаги мулоқотда соҳада ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари ҳам муҳокама этилди.


Ўз навбатида, делагация вакиллари бугунги кунда мамлакатимиз Призеденти томонидан яратилган инвестиция муҳити Хитойнинг кўпгина ишбилармонларини айнан Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада оширганини таъкидлаб, келажакда энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини билдиришди.


 Томонлар учрашув давомида Давлат дасурлари асосида энергетика тармоқларини ҳамда трансформатор пунктларини реконструкция ва модернизация қилишда зарур кабель ва бошқа жиҳозларни ҳамкорликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни муҳокама қилишди. 

Мулоқот якуни бўйича томонлар ҳамкорлик доирасини янада кенгайтиришга келишиб олишди.

 Маълумот ўрнида ҳозирги кунда мамлакатимиз ва Хитой давлати билан ҳамкорликда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) уланган “Ақлли ҳисоблагич”лар ишлаб чиқарилмоқда. 


“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати



Report Page