«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Тоҳиржон Турдиев иштирокида Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Тоҳиржон Турдиев иштирокида Андижон вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда


«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Тоҳиржон Турдиев иштирокида Андижон вилоятининг чекка ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, суюлтирилган газ етказиб беришдаги муаммо ва камчиликлар хусусида аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

Марҳамат тумани Қўрғонча МФЙ, Булоқбоши тумани 2-сектор ҳудуди ҳамда Хўжаобод туманидаги Ордай МФЙларида бўлиб ўтган мулоқотларда аҳолини бугунги кунда суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи, уларнинг эҳтиёжлари, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳақида сўз борди. Шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбарлари аҳоли хонадонларида маиший газ баллонлари ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, етказиб бериш ва техник синовдан ўтказишдаги хизматлар ҳақида тўхталди.

- Бугунги очиқ мулоқотда келган меҳмонларга маиший газ баллонга эҳтиёжим борлигини айтган эдим, шароитимни ўрганиб чиқиб, менга ҳам битта газ баллон ажратишадиган бўлди, - дейди Хўжаободлик Мавжудахон Қамчиева.

Бугунги кунда Андижон вилоятида 367 мингга яқин хонадонлар суюдтирилган газ истеъмиолчиси ҳисобланади. Аҳолидаги мавжуд маиший газ баллонлар сони 548 мингтани ташкил этгани ҳолда, шундан 430 мингтаси газ таъминоти корхоналари томонидан тарқатилган. Жорий йилда вилоят аҳли эҳтиёжи учун қўшимча 30 минта газ баллонлари тарқатиш режалаштирилган. Аҳолига режада 30 минг 925 тонна суюлтирилган газ етказиш белгиланган бўлиб, амалда эҳтиёждан келиб чиқиб 32 минг 841 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.

Кун сўнггида «Ҳудудгаз Андижон» МЧЖ биносида барча шаҳар-туманларнинг тегишли вакиллари билан аҳолига газ етказишдаги муомала маданияти, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ўзларига юклатидган вазифаларни суистеъмол қилмаслик ва бошқа ҳолатлар ҳақида суҳбат ўтказилди.

Шу каби сайёр қабуллар Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сурхандарё вилоятларда хам ташкил этилди.

«Ҳудугаз Андижон» МЧЖ матбуот хизмати


Report Page